31.03.2024 17:36
2214
Теглар
Таверние 131 та гол билан Британия тарихидаги энг яхши тўпурар ҳимоячига айланди

Жеймс Таверние барча даврлар бўйича британиялик энг яхши тўпурар ҳимоячи бўлиб олди. 

«Рейнжерс» сардори Шотландия чемпионати доирасида «Ҳайберниан»га қарши ўйинда (3:1) тўп киритди. Бу 32 ёшли футболчининг фаолиятидаги 131-гол бўлди.

Шу тариқа Таверние шотландиялик Грэм Александрни ортда қолдириб, Буюк Британия тарихида энг кўп гол урган ҳимоячига айланди.

Англиялик футболчи ўз фаолиятини «Нюкасл»да бошлаган, аммо доимий ижаралар туфайли у клубда деярли ўйнамаган. 2015 йилдан бери «Рейнжерс»да ҳаракат қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар