31.03.2024 15:59
1580
Почеттино: «Нимадир етишмаяпти. Эҳтимол, футболчиларга қаттиққўл муносабатда бўлишимиз керакдир»

«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 30-туридан ўрин олган «Бёрнли»га қарши ўйиндан (2:2) кейин ўз фикрларини билдирди.

Лондон клуби бир бўлим давомида кўпчиликда ўйнаганига қарамай, аутсайдерни мағлуб этолмади.

«Жамоа яхши ва шижоатли ўйнади. Тўпга эгалик қилиб, олдинга интилдик. Аммо тўпси вазиятларда бир хил куч билан ўйнамадик. Кечирасиз, лекин тўпсиз ҳаракатларимиз мени қониқтирмаяпти.

Ғалаба қозона олмаганимизни қабул қилиш қийин. Яхши позицияда бўлиш учун ютишимиз керак эди.

Кураш футбол ўйнашдан фарқ қилишини тушунишингиз керак. Шу ерда бўлишингиз ва ўйнашингиз мумкин, лекин даражани оширишингиз керак. Мен футболчиларни айбламайман. Балки футболчилар билан қаттиққўл муносабатда бўлишимиз керакдир. Шафқатсизроқ бўлишимиз, самарали мулоқот қилишимиз, рақобатбардош бўлишимиз керак.

Бизга нимадир етишмаяпти. Шунинг учун ҳозирги ўрнимиздамиз. Тўп рақибда бўлганида уни қайтариб олиш борасида яхшиланишимиз керак», — деди аргентиналик мутахассис. 

«Челси» АПЛ турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги ўйинни 4 апрел куни «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар