31.03.2024 13:51
3486
Палмер: «Ҳар ҳафта ўзимизни ўлдиряпмиз»

«Челси» яримҳимоячиси Коул Палмер АПЛ 30-туридан ўрин олган «Бёрнли»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг жамоасини танқид қилди. 

Лондон клуби бир бўлим давомида кўпчиликда ўйнаганига қарамай, аутсайдерни мағлуб этолмади. Аммо 21 ёшли инглиз дублга эришиб, мавсумдаги голларини 13 тага етказиб олди. 

«Бу ёмон, ҳақиқатан ҳам... Бундай бўлиши мумкин эмас. Айниқса, рақиб 10 киши билан ҳимояланганда. 

Ҳаммаси бизга жуда қулай эди. Аммо яна ўша ҳикоя — биз ҳар ҳафта ўзимизни ўлдиряпмиз. Футболчи сифатида яхшироқ бўлишимиз керак. Бизга изчиллик керак», — дея Палмернинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо. 

«Челси» АПЛ турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Маурисио Почеттино шогирдлари 28 ўйинда 40 очко жамғарган. «Бёрнли» эса 30 турдан кейин 18 очко билан 19-поғонага жойлашган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар