31.03.2024 15:55
1520
Теглар
Футзал. Ўзбекистон миллий жамоасининг Қозоғистонга қарши ўйинларга таркиби маълум

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё Кубоги олдидан сўнгги йиғинни Олмаота шаҳрида ўтказади ва мезбон Қозоғистонга қарши икки ўртоқлик баҳсида паркетга тушади. 

Тараз шаҳридаги беллашувлар 7 ва 9 апрел кунлари бўлиб ўтади. 

Бош мураббий Хосе Венансио Лопес бўлажак ўйинлар учун таркибни эълон қилди: 

Дарвозабонлар
Равшан Элибоев
Аббос Элмуродов
Суннат Анваров

Ўйинчилар
Фазлиддин Ботиров
Машраб Одилов
Ихтиёр Ропиев
Суннат Жўраев
Илҳом Ҳамроев
Дилшод Раҳматов
Ҳусниддин Нишонов
Элбек Тўлқинов
Акбар Усмонов
Аброр Аҳметзиянов
Меҳрож Худойбердиев
Самариддин Беркинов

Қозоғистон йиғинидан сўнг жамоа Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига йўл олади. Қитъа чемпионати 17-28 апрел кунлари ўтказилади. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралия билан Б гуруҳидан ўрин олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар