Суперлига 4-тури доирасида шанба кунги иккинчи ўйин якунланди.
Қаршида бўлиб ўтган учрашувда «Қизилқум» «Локомотив»ни қабул қилиб, кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозона олмади. Баҳсда кучлар тенг келди – 0:0.
Шу тариқа, «Қизилқум» 7 очко билан 5-ўринда қолган бўлса, «Локомотив» 8 очко ва тўплар нисбатига кўра, ҳозирча 2-ўринга чиқди.
Суперлига. 4-тур
«Қизилқум» – «Локомотив» 0:0
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
VAR: Рустам Лутфуллин
«Қизилқум»: 12.Робертс Озолс, 8.Гиорги Кухианидзе, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 22.Шаҳзод Раҳматуллаев (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 46), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 37.Шерзод Файзиев (7.Даврон Анваров, 65), 71.Жамолиддин Убайдуллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.
«Локомотив»: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев (15.Жасур Ҳакимов, 70), 8.Дамян Крайишник, 10.Иван Булатович (27.Собит Синдаров, 85), 14.Дилшод Комилов, 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмоилов.