29.03.2024 18:11
3046
Теглар
Эдди Ҳау Тоналининг пул тикиш билан боғлиқ қоидаларни бузгани ҳақида: «Сандро – касал, уни жазоламаслик керак»

«Нюкасл» бош мураббийи Эдди Ҳау жамоа яримҳимоячиси Сандро Тоналининг пул тикиш билан боғлиқ қоидаларни бузгани учун Англия футбол ассоциацияси томонидан жазоланиши мумкинлигига муносабат билдирди.

«Сандро Тонали етарлича жабрланди. Унинг азартли ўйинларга касаллиги Англияга кўчиб ўтганида ҳам йўқолмади. Тотализаторга муккасидан кетиш – касаллик. Одамлар бу масалага худди шундай қарашлари керак. Ҳозирги ҳолатда унга босим ўтказиб, жазоламаслик керак. Чунки бу билан бор муаммонинг илдизи йўқолмайди», - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, италиялик футболчи «Милан»дан «Нюкасл»га ўтганидан кейин 2 ой ичида пул тикиш билан боғлиқ 50 та ҳолатда қоида бузганликда айбланмоқда. Бунгача Сандро Италиядаги шундай ҳаракатлари учун 10 ойга дисквалификация қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар