29.03.2024 18:18
2328
Теглар
«Бу ер – мен қолишим керак бўлган жой». Хаби Алонсо «Байер»да қолишини эълон қилди

Хаби Алонсо келаси мавсумда ҳам «Байер»да қолишини тасдиқлади.

«Байер» клуби раҳбарият билан учрашувимиз яхши ўтди. Суҳбат давомида уларга жамоада қолиб, ўз ишимни давом эттиришимни айтдим.

Келажагим ҳақидаги узоқ гап-сўзлардан кейин танаффусдан унумли фойдаланиб, барчасини ўйлаб, шундай қарорга келдим. 

Бу ер – мен қолишим керак бўлган жой. Леверкузендаги ишимни ҳали якунлаганим йўқ. Бу ҳақда футболчиларга ҳам айтдим», - дея Алонсонинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Аввалроқ, «Ливерпул» ва «Бавария» Хаби Алонсони келаси мавсумда таклиф этишни режалаштиргани ҳақида хабар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар