28.03.2024 08:30
2117
«Осасуна»ни Ла Лига ва еврокубокларга қайтарган мураббий мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилди

Хагоба Аррасате мавсум охирида «Осасуна»ни тарк этишини маълум қилди.

Испаниялик мутахассис жамоани 2018 йили, Сегундада ўйнаётганда қабул қилиб олган ва Ла Лигага қайтарганди. Унинг даврида Памплона клуби 11-ўриндан пастки поғонани эгалламади. Бу мавсумда  эса «Осасуна» ҳозирча 12-ўринда бормоқда.

Бу мавсумда жамоа Конференция Лигаси плей-офф босқичида ўйнашга муваффақ бўлди. Бу клуб учун 2006/07 йилги мавсумдан кейин еврокубоклардаги илк ўйинга айланди. 

Жамоани 248 ўйинда бошқарган 45 ёшли мутахассис Ла Лигада Диего Симеонедан кейин энг узоқ муддатдан бери ишлаётган мураббий ҳисобланади. 

Таъкидланишича, Аррасате кетиш қарорини ўзи қабул қилган ва ҳозирча бошқа клубни бошқариш ниятида эмас.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар