27.03.2024 17:51
12338
Теглар
Ўзбекистон ва яна 5 жамоа ҳал қилувчи босқичда, Тожикистонни яна Иордания кутмоқда. ЖЧ-2026 саралаш 4-тур якунлари ҳақида

26 март куни Осиёда ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 4-тури доирасидаги учрашувлар ўтказилди. Тур якунларига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ва яна 5 жамоа ҳал қилувчи босқич ҳамда Осиё кубоги-2027 йўлланмасини нақд қилган бўлса, қолган жамоалар бу масалани 5-турда ҳал қилиш имкониятига эга бўлиб турибди.

Ўзбекистон миллий жамоаси Ҳонгконг устидан йирик ғалабага (3:0) эришиб, муддатдан олдин якуний босқич ва Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё кубоги-2027 йўлланмасига эга чиқди. Гуруҳимиздан Эрон ҳам Туркманистонни сафарда енгиб, йўлланмаларга эга чиқди.

Сешанба куни Ироқ, Жанубий Корея ва Хитой ўз ўйинида йирик ғалабага эришган бўлса-да, улар орасидан фақатгина ироқликлар муддатдан аввал 3-саралаш босқич ва Осиё кубоги-2027 йўлланмасини нақд қилди.

Австралия Ливанни тор-мор этиб, кейинги босқичга чиққан бўлса, 100 фоизлик кўрсаткич қайд этаётган Қатар ва БАА ҳам муддатидан аввал йўлланма соҳибига айланди.

Шу тариқа, 6 жамоа – Ўзбекистон, Эрон, Австралия, Ироқ, Қатар ва БАА ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи ва Осиё кубоги-2027 масаласини ҳал қилди.

Қирғизистон миллий жамоаси «Динамо» форварди Кожо Жоэлнинг ҳет-триги эвазига Хитой Тайпейи устидан йирик ҳисобда (5:1) ғалабага эришиб, ўз гуруҳида Уммонни тўплар нисбатига кўра ортда қолдирди ва пешқадамга айланиб олди. Қўшниларимиз келаси турда Бишкекда Малайзияни мағлуб этса, ўз тарихида илк марта 3-саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритишади.

Осиё кубоги мезбони Саудия Арабистони эса Душанбеда Тожикистон билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқариб, кейинги босқич масаласини июн ойига қолдиришга мажбур бўлди. Бу гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун эса Иордания ва Тожикистон кураш олиб бормоқда. Қўшниларимиз 5-тур доирасида 6 июн куни Иордания меҳмони бўлади. Душанбедаги баҳсда Тожикистон сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган ва баҳс дуранг (1:1) натижа билан тугаганди. Аммандаги тўқнашув сўнгги турлардаги асосий қарама-қаршиликка айланиши аниқ. Зеро, Иордания феврал ойида Осиё кубоги чоракфиналида Тожикистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирдан чиқариб юборганди. Тожиклар Осиё кубоги финалчисига қарши баҳсда Қатардаги аламли мағлубият учун ҳам реванш олишга интилади.

ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 4-тур натижалари:

4-тур натижаларидан кейинги гуруҳлардаги вазият:

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Афғонистон – Қатар

Ҳиндистон – Кувайт

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Мьянма – Япония

Шимолий Корея – Сурия

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Сингапур – Жанубий Корея

Хитой – Таиланд

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Қирғизистон – Малайзия

Хитой Тайпейи – Уммон

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Ўзбекистон – Туркманистон

Ҳонгконг – Эрон

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Индонезия – Ироқ

Ветнам – Филиппин

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Покистон – Саудия Арабистони

Иордания – Тожикистон

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Баҳрайн – Яман

Непал – БАА

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Фаластин – Ливан

Бангладеш – Австралия.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар