27.03.2024 10:46
2929
Теглар
Коул: «Роналду деганда 2003/04 йилги мавсумда алданиб, шпагат ҳолида ўтириб қолганим эсга келади»

Эшли Коул Криштиану Роналду билан боғлиқ хотиралари ҳақида гапирди. 

«Криштиану Роналду ва мен йиллар давомида катта жангларни ўтказдик, лекин бир-биримизни ҳурмат қиламиз. У Премер-лигага келганида машҳур эмасди, лекин тез орада топ футболчи бўлиш учун нималар кераклигини тушуниб етди. У ўрганишга ва мослашишга тайёр эди. Криштиану дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни хоҳлади ва машинага айланди.

Унда ҳамма нарса бор эди — дриблинг, югуриш, сакраш ва бош билан ҳаракат қилиш, марказда ҳаракат қилиш, қанотда ўйнаш. Шунинг учун тан оламанки, у доим мен учун даҳшатли туш эди. Лекин бир-биримизга мослашишга ҳаракат қилдик, вақти-вақти билан бир-биримиздан устун келардик. 

Криштиану исмини эшитганимда ёки юзини кўрганимда, у мени 2003/04 йилги мавсумда шпагатга ўтқазиб алдаб кетганини эслайман!» — деди «Арсенал» ва «Челси»нинг собиқ ҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар