27.03.2024 20:00
1018
Теглар
Де Брюйне «Арсенал»га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин

Кевин де Брюйне АПЛ доирасида якшанба куни ўтадиган «Арсенал»га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин.

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси жароҳати сабабли Белгия миллий жамоасининг ФИФА кунларидаги ўйинларини ўтказиб юборганди. Унгача эса де Брюйне Англия кубоги доирасидаги «Нюкасл»га қарши баҳсда майдонга тушмаганди.

ESPN хабарига кўра, Манчестер клубида де Брюйненинг «Арсенал»га қарши ўйингача тиклана олишига ишонишмоқда. Белгиялик яримҳимоячи пайшанба кунидан «Манчестер Сити» машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. У якшанба кунги «Арсенал»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Маълумот учун, «Арсенал» 64 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, «Ливерпул» шунча очко билан 2-ўринда, «Сити» эса 63 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар