27.03.2024 10:45
3574
Теглар
«Байер» Байерга қизиқмоқда. Ҳужумчига «Ливерпул» ҳам даъвогар

«Байер» «Ҳоффенҳайм» тўпурарига қизиқмоқда.

Максимилиан Байер Леверкузен клубининг трансфер мақсадлари рўйхатида, деб хабар беради Sky Sport. 

«Байер» 21 ёшли футболчини Адам Гложекка ўринбосар сифатида кўрмоқда. Шунингдек, Виктор Бонифасенинг кетиши мумкинлиги ҳам инобатга олинган. 

«Байер» Байернинг трансфер нархи анча юқори бўлишини тушунади. Ҳужумчининг шартномасида кўрсатилган товон пули тахминан 30 млн еврони ташкил қилади. Шунингдек, шартнома бонуси ва маош ҳам тўланиши керак. 

Аввалроқ Максимилианга «Ливерпул» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Бундеслиганинг ушбу мавсумида форвард 25 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Байер Германия миллий жамоасининг сўнгги йиғинига чақирилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар