27.03.2024 02:10
6215
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Қатар ва БАА ҳал қилувчи босқичга чиқди, Иордания ва Сурияда 7:0

Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралаши 2-босқичи доирасида 4-тур баҳслари якунланди. 

100 фоизлик кўрсаткич қайд этаётган Қатар ва БАА муддатидан аввал 3-босқичга чиқди. Бунгача Австралия, Ўзбекистон, Эрон ва Ироқ ҳам мундиалнинг ҳал қилувчи раундига йўлланма олганди. 

Г гуруҳида Иордания (7) Покистонга 7 та гол уриб, Тожикистонни (5) ортда қолдирган ҳолда 2-ўринга кўтарилди. Жамоаларнинг 6 июндаги ўзаро тўқнашувида катта эҳтимол билан 2-ўрин масаласи ҳал этилади. Бу гуруҳда Саудия (10) пешқадам саналади.

Б гуруҳида Сурия (7) Мянмани (1) тор-мор этиб, 2-ўринни мустаҳкамлади. КХДР (3) ва Япония (9) ўртасидаги беллашув мезбон жамоа ўйинни ўзида қабул қила олмаслигини билдиргани учун ўтказилмади.

ЖЧ-2026 саралаши. 2-босқич. 4-тур

А гуруҳи

Кувайт — Қатар 1:2

Голлар: Даҳам (79) — Алмоаз (79, 81). 

Ҳиндистон — Афғонистон 1:2

Голлар: Четри (38, пеналти) — Акбари (70), Ҳамаюни (88, пеналти).

Б гуруҳи

Сурия — Мянма 7:0

Голлар: Ҳарбин (30, 54, 63), Ҳесар (47), Ажжан (51, 68), Аддали (80). 

Г гуруҳи

Иордания — Покистон 7:0

Голлар: Ат Тамари (15, 63, 80), Ан Наймат (28, пеналти), Ар Розан (53), Ар Равабда (75), Шарара (83). 

Ҳ гуруҳи

Яман — БАА 0:3

Голлар: Лима (14, 22), Одил (35). 

Баҳрайн — Непал 3:0

Голлар: Бақир (7), Юсуф (18, пеналти), Ал Асвад (26).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар