26.03.2024 22:24
6643
Теглар
Владо Радманович — Ҳонгконг устидан ғалаба, Катанецнинг соғлиғи ва ёш футболчилар ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи Владо Радманович ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ҳонгконгга (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Афсуски, бугунги ўйинда бош мураббийимиз Сречко Катанец қатнаша олмади. Ҳамма Ҳонгконг осон рақиб эканлигини айтди. Лекин ҳимоядан ўйнайдиган жамоаларга қарши осон бўлмайди. Тезкор гол муҳим эди ва буни уддаладик. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Умуман олганда, ўйиндан қониқдик. Ҳақли ғалаба. 

Катанецнинг соғлиги? Бу ҳақида биз ҳам тўлиқ билмаймиз. Унда шахсий муаммолар бўлиши ҳам мумкин. Айнан соғликми ёки психологик босим томонлама муаммо борми, билмаймиз. Сречко профессионал. Ўйинга 2 кун қолганида жамоани бошқаришга тўлиқ тайёр эмаслигини айтди. 

Ёш футболчилар? Улар — Ўзбекистон келажаги. Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов асосий таркиб аъзосига айланиб улгуришди. Яна кўз остимизга олган ёшлар бор. ЎФА мураббийлари, хусусан, Равшан Ҳайдаров билан доим алоқадамиз. Вазиятга қараб, жамоага яна ёшларни қўшиб борамиз. 

Эронга қарши сафар ўйини? Аввало, Туркманистонни мағлуб этишимиз керак ва, албатта, форслар майдонига ҳам ғалаба учун борамиз», — дея Радмановичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар