26.03.2024 14:16
6007
Теглар
«Трабзонспор» мухлислари ҳужумига учраган «Фенербаҳче» Ла Лига, А Серия ёки бошқа чемпионатга ўтиши мумкин

А Серия ёки Ла Лигага турк клуби қўшилиши мумкин.

Туркия Суперлигасининг 30-турида «Фенербаҳче» сафарда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган ўйиндан сўнг «Трабзонспор» мухлислари майдонга югуриб чиқиб, ғалабани нишонлаётган меҳмон жамоа футболчиларига ҳужум қилишди. Ўйинчилар полиция ҳамроҳлигида трибуна остига қараб қочишди. 18 март куни Туркия ички ишлар вазири 12 нафар мухлис ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

Кейинроқ «Фенербаҳче» матбуот хизмати 2 апрел куни бошқарув кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилишини ва унда воқеа билан боғлиқ ҳолда эҳтимолий чоралар кўрилишини маълум қилди. Улар орасида Суперлигадан чиқиш ҳам бор.

BPT журналисти Эртем Шэнернинг хабар беришича, раҳбарият Белгия, Испания, Италия, Нидерландия ёки Франция чемпионатига ўтиш имкониятини кўриб чиқади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар