27.03.2024 01:43
1407
Теглар
Аббос Файзуллаев: «Минимум вазифани бажариб, Осиё чемпионатига чиқдик»

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ҳонгконгга (3:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Минимум вазифани бажариб, Осиё чемпионатига чиқдик. Қизиқарли ўйин бўлди, жуда осон ҳам бўлмади. Аввалги баҳсни таҳлил қилиб чиққандик. Асосийси ғалабага эришдик. Бош мураббийимизга соғлик тилайман. Тезроқ сафимизга қайтишини хоҳлаймиз. 

Кейинги босқичга чиқдик, аммо 1-ўрин учун курашамиз. Эронни ютиб, гуруҳ ғолиби бўлмоқчимиз. 

Аста-секин формага қайтяпман. Кўпроқ ўйнасам, ўзимга ишончим ортади. Энди ЦСКАга бориб, асосий таркибдаги ўрин учун курашаман», — дейди Файзуллаев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар