25.03.2024 09:40
4246
Теглар
Винисиус: «Уокернинг жароҳати жуда қайғули. Биз энг зўрларга қарши ўйнашни истаймиз ва Кайл — мен дуч келган энг яхши ҳимоячи»

Винисиус Кайл Уокернинг жароҳати ҳақида гапирди.

Англия миллий жамоаси ва «Манчестер Сити» клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашувининг (0:1) 20-дақиқасида жароҳат олганди. 

Винисиус ўйнайдиган «Реал» Чемпионлар Лигаси чоракфиналида айнан Уокер тўп тепадиган «Манчестер Сити»га қарши тўқнаш келади.

«Бу жуда ачинарли. Футболчиларнинг жароҳат туфайли майдонни тарк этиши нафақат уларнинг ўзи учун, балки майдонда бўлган барчамиз учун жуда қайғули. 

Биз энг зўрларга қарши ўйнашни истаймиз ва Уокер, ҳар доим айтганимдек, мен дуч келган энг яхши ҳимоячи. У билан ҳар доим жуда яхши дуэл бўлади. 

Бир-биримизни жуда ҳурмат қиламиз. Ҳамма ўз жамоасини катта фидойилик билан ҳимоя қилади», — деди бразилиялик вингер.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар