25.03.2024 13:36
2180
Теглар
Ҳонгконг бош мураббийи: «Саёҳат учун келмадик. Бу сафар агрессив ўйнашга ҳаракат қиламиз»

Ҳонгконг миллий жамоаси бош мураббийи Йорн Андерсен ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ҳонгконгда ўтган биринчи ўйинда (0:2) осон бўлмади, аммо Ўзбекистонга шунчаки саёҳат учун келмадик. Жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги ўринларида фарқ катта ва биз тафовут унчалик катта эмаслигини исботламоқчимиз. Футболчиларда мотивация юқори ва буни эртага кўрсатамиз. 

Ўзбекистон — Эрон каби кучли жамоа. Эртага ғалаба учун курашамиз, ўйиндан ўйинга ўсяпмиз. Бу босқичдаги баҳслар келажакда тажриба бўлиб хизмат қилади. 

Рақиб бош мураббийининг йўқлиги?Катанец билан яхши танишман. Футболчиликда у «Штутгарт»да, мен «Айнтрахт»да ўйнаганимизда тўқнаш келганмиз. Мураббий сифатида ҳам яхши биламан. Аммо унинг йўқлиги жамоага катта таъсир қилади, деб ўйламайман. Сречконинг кучли ёрдамчилари бор.

Ўтган йили Ўзбекистонга олимпия жамоасига қарши жуда кўп тўқнаш келдим ва барчасида ютқаздик. Биз кичик футбол мамлакатимиз. Кучли жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Осиёдаги энг кучли 6 жамоа Европа даражасида ўйнайди. 

Дастлабки баҳсда бир бўлим давомида 0:0 ўйнадик, аммо иккинчи бўлимда оддий вазиятларда тўп ўтказиб юбордик. Бу сафар агрессив ўйнашга ҳаракат қиламиз, 5-6 асосий футболчимиз ёрдам беролмайди. Шунга қарамай, ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. Гуруҳдаги ҳар бир ўйин жуда муҳим. 

Машғулот майдони ёмонми? Ҳонгконг матбуотида шундай ёзилган бўлса, бу — уларнинг иши. Эҳтимол, уни ёзган одам шу ерда ўтиргандир. Биз Эрон ва бошқа мамлакатларда ҳам машғулотлар ўтказганмиз. Ўзбекистондаги шароитлар улардар анча яхши», — дейди норвегиялик мутахассис.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар