25.03.2024 09:39
854
Магуайр ва бир дарвозабон жароҳат сабаб Англия миллий жамоаси базасини тарк этди

Ҳарри Магуайр жароҳати сабаб Англия миллий жамоаси йиғинини тарк этди. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси расман маълум қилди.

Ҳимоячи Бразилияга (0:1) қарши ўртоқлик ўйинининг 67-дақиқасида алмаштирилди. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «МЮ» футболчиси яқин орада қўшимча текширувдан ўтади – унинг тикланиши кўп вақт талаб этмаслиги кутилмоқда.

Дарвозабон Сэм Жонстон ҳам миллий жамоа базасини тарк этди. Уларнинг ўрнига Рико Люис ва Жеймс Траффорд чақирилди. Инглизлар 26 март куни Белгияга қарши ўртоқлик баҳси ўтказишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар