25.03.2024 13:06
3701
Катанецнинг ёрдамчиси: «Хавотир йўқ, аммо беписандлик билан ёндашмаслик керак»

Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи Владо Радманович ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ҳонгконгга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

«Сафардаги баҳсда (2:0) бўлганидек яхши ўйнаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бизда ҳеч қандай хавотир йўқ, аммо беписандлик билан ёндашмаслик керак. Акс ҳолда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўзаро ўйиндан сўнг рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини яна бир бор ўргандик.

Бир жамоага қарши қисқа муддатда икки марта ўйнаш? Ҳа, бунда рақиб сюрпризлар тақдим қилиши мумкин. Ғалаба учун мотивация меъёрида бўлиши керак.

Бош мураббийнинг йўқлиги?(касаллиги сабаб Словенияга қайтиб кетди) Қандай ўйнаш борасида Катанец билан гаплашиб олдик. Ўзгартиришларни ҳам у айтиши мумкин. Мураббий ўйинни жонли эфирда кўради, баҳс вақтида алоқада бўлиб турамиз.

Азиз Турғунбоевнинг ўнг қанот лотерали сифатида ўйнаётгани? Схемаларни фарқлаш зарур. Агар одатий 4 ҳимоячи билан ўйнасак, бундай қилмасдик. Лекин биз футболга франциялик мураббий Мишел Идалго олиб кирган схемада ўйнаяпмиз. Бунда қанот лотерали вазиятга қараб ҳимоячи, яримҳимоячи ва ҳужумчи ҳам бўла олади. Тўп рақиб тушганида ҳимоячига айланади, тўп билан ҳаракатланимизда ҳужумга қўшилади.

Қандай услубда ўйнашни эртага бош мураббий билан гаплашиб ҳал қиламиз. Рақибнинг ҳимояси кучли эмас. Албатта, шунга қараб режа тузамиз», — дейди Радманович.

Ўзбекистон — Ҳонгконг баҳси эртага, 26 март куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар