25.03.2024 17:36
3444
Теглар
Алвеснинг оиласи 1 миллион евро гаров пулини тўлади. Суд якуний ҳукмга қадар собиқ футболчини қамоқдан чиқаришга буйруқ берди

Дани Алвес яқин орада қамоқдан чиқади.

Суд «Барселона» собиқ футболчисини жинсий зўравонлик учун айбдор деб топиб, 4,5 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилган, сўнг 1 миллион евро гаров пули эвазига якуний ҳукм чиққунга қадар Алвесни қамоқдан чиқарилишига қарор қилганди. Шу билан бирга, Алвеснинг паспортлари олиб қўйилиб, унга ҳар ҳафта судда кўриниш бериш мажбурияти қўйилганди.

Telecinco маълумотига кўра, пуллар бразилиялик собиқ футболчининг адвокатлари ва оиласи томонидан аллақачон суд ҳисоб рақамига ўтказилган. Шу боис, суд қамоқ маъмуриятига якуний ҳукм эълон қилингунга қадар футболчини қамоқдан чиқариш бўйича кўрсатма берган.

Эслатиб ўтамиз, Дани Алвеснинг адвокати Инес Гвардиола Барселона суди ҳукми устидан апелляция шикояти бергани ва якуний ҳукм чиққунга қадар маҳкумнинг озод этилишини талаб қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Аввалроқ, Алвес гаров пулини тўлаш учун кредит олишни режалаштиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Данининг қатор ҳисоб рақамлари музлатилгани сабабли унинг оиласи Неймарнинг отасидан 1 миллион евро қарз сўрагани айтилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар