23.03.2024 16:05
9561
Сречко Катанец соғлиғи билан юзага келган муаммолар туфайли ўз ватанига жўнаб кетди

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ҳонгконгга қарши ўтадиган Тошкентдаги учрашувда Сречко Катанец бўлмайди.

«Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец бугун кутилмаганда соғлиғи билан юзага келган муаммолар туфайли ўз ватани Словенияга жўнаб кетишга мажбур бўлди.

Ҳонгконг миллий жамоаси билан бўладиган ўйинга миллий жамоамиз мураббий ассистенти Алеш Чеҳ бошчилигидаги штаб қўл остида тайёргарликни давом эттиради», - дейилади ЎФА хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Ҳонгконг ўртасидаги ЖЧ-2026 2-саралаш босқич 4-тури доирасидаги ўйин 26 март куни соат 19:30да бошланади. Ўйин «Бунёдкор» стадионида ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар