22.03.2024 10:57
4185
Осимҳен — А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчиси

«Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимҳен А Серияда энг кўп маош олувчи футболчи ҳисобланади.

Нигерия миллий жамоаси ҳужумчисининг «Наполи»даги маоши солиқлардан ташқари ойига 1,5 млн еврони ташкил қилади, деб хабар бермоқда L'Equipe. 

Рейтингда иккинчи ўринни ойига 1,07 млн евро маош билан «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаҳович эгаллаб турибди.

Учликни 1 млн евро маош билан «Юве» дарвозабони Войцех Шченсни якунлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар