22.03.2024 01:55
8057
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Тожикистонни мағлуб этди, Қатар ва Ироқ ҳам кейинги босқичга яқинлашди

Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи доирасида 3-тур баҳслари якунига етди. 

А гуруҳи Қатар (9) Кувайтга (3) жавобсиз 3 та гол уриб, кейинги босқич сари катта қадам ташлади. Афғонистон (1) ва Ҳиндистон (4) ўртасидаги беллашувда ҳисоб очилмади. 

Д гуруҳида Ўмон (6) Малайзиядан (6) устун келди ва гуруҳдаги интрига кучайди. Қирғизистонда ҳам 6 очко бор. Хитой Тайпейи (0) аутсайдер бўлиб турибди. 

Ф гуруҳида Ироқ (9) Филиппинга (1) сўнгги дақиқаларда гол урди. Индонезия (4) Виетнам (3) устидан ғалаба қозонди. 

Г гуруҳида Саудия Арабистони (9) оғир ўйинда Тожикистоннни (4) минимал ҳисобда мағлубиятга учратди. Иордания (4) Покистонда (0) йирик ғалабага эришди. 

Ҳ гуруҳида БАА (9) Яманни (3) қийинчилик билан енгди, Баҳрайн (6) Непалга (0) жавобсиз 5 та гол урди. 

И гуруҳида Фаластин (4) Бангладешни (0) тор-мор этиб, 2-ўринга кўтарилди. Бу гуруҳда Австралия (9) ва Ливан (2) ҳам бор. 

ЖЧ-2026 саралаши. 2-босқич. 3-тур

А гуруҳи

Қатар Кувайт 3:0

Голлар: Афиф (47, 68), Ар Рави (51). 

Афғонистон Ҳиндистон 0:0

Д гуруҳи

Ўмон Малайзия 2:0

Голлар: Ас Сабҳи (58), Ал Гассани (88). 

Ф гуруҳи

Ироқ Филиппин 1:0

Гол: Моҳанад Али (84). 

Индонезия Виетнам 1:0

Гол: Викри (52). 

Г гуруҳи

Саудия Арабистони Тожикистон 1:0

Гол: Салим Ад Досари (23). 

Покистон Иордания 0:3

Голлар: Ат Тамари (2, 86), Олван (9, пеналти). 

Ҳ гуруҳи

БАА Яман 2:1

Голлар: Солиҳ (24, пеналти), Одил (72) — Идрис (69, автогол). 

Непал Баҳрайн 0:5

Голлар: Ал Ҳумайдан (2), Бақир (9), Мадан (45+4), Абдулатиф (90+6, пеналти). 

И гуруҳи

Фаластин Бангладеш 5:0

Голлар: Даббағ (43, 53, 77), Қумбур (45+1, 49).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар