20.03.2024 11:44
2224
Теглар
«Барса» «ПСЖ»дан ўтса, Лапорта Хавини яна бир йил қолишга кўндиришга уринади

«Барселона» Хави туфайли янги бош мураббий қидиришни тўхтатди.

Diario Sport хабарига кўра, клуб спорт директори Деку 3-4 номзоддан иборат рўйхат тузганди, бироқ ҳали музокаралар босқичига ўтилгани йўқ ва яқин ҳафталарда ҳам учрашувлар бўлмайди. 

Аввалроқ «кўк-анорранглилар» март ойи охиригача янги мураббий масаласини ҳал қилишмоқчи эди.

Агар Каталония клуби Чемпионлар Лигаси яримфиналига чиқса, президент Жоан Лапорта Хавини яна бир йил қолишга кўндиришга ҳаракат қилади. Бўлмаса, Деку бошқа мураббийлар билан музокараларни бошлайди. 

Маълумот учун, «Барселона» ЕЧЛ чоракфиналида «ПСЖ»га қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар