17.03.2024 11:40
674
Теглар
Дибала «Сассуоло» билан баҳсни ва Аргентинанинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади

Пауло Дибала жароҳат олди.

Sky Sport журналисти Анжело Манжантенинг маълум қилишича, аргентиналик футболчига ўнг сон мушаклари шикастланиши ташхиси қўйилган.

Шу тариқа 30 ёшли яримҳимоячи А Серия 29-тури доирасида «Сассуоло»га қарши ўйинда иштирок этмайди. Шунингдек, у Аргентинанинг март ойидаги Салвадор ва Коста-Рика билан ўртоқлик баҳсларини ҳам ўтказиб юборади.

Манбага кўра, Дибала тахминан 10 кун майдонга туша олмайди.

А Сериянинг ушбу мавсумида футболчи 20 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар