16.03.2024 17:53
1047
Левандовски «ПСЖ»га қарши ўйин ҳақида: «Барса» «Наполи»га қарши ўйиндагидан яхшироқ тўп суриб, яримфиналга чиқишига ишонаман»

 Роберт Левандовски Чемпионлар лигаси чоракфинал қуръасидан кейин «ПСЖ»га қарши бўлажак ўйин ҳақида фикрини билдирди.

«ПСЖ» – фақат Килиан Мбаппедан иборат эмас, таркибда яна бошқа кучли ўйинчилар ҳам бор. Масалан, Усмон Дембеле. Менимча, унинг учун бу баҳс ҳиссиётларга бой бўлади.

«Барса» «Наполи»га қарши ўйиндагидан яхшироқ тўп суриб, яримфиналга чиқишига ишонаман», - дейди Роберт TV3 билан суҳбатда.

Маълумот учун, дасталбки учрашув 10 апрел куни Парижда ўтса, жавоб баҳси 16 апрелда Каталонияда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар