16.03.2024 20:27
678
Александр Хомяков: «Баҳснинг охири биз учун осон ўтмади»

«Андижон» бош мураббийи Александар Хомяков «Сурхон»га қарши баҳсдан (3:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Узоқдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат.

3-голдан сўнг бироз бўшашдик. Беллашувнинг охири осон ўтмади.

Бектемир Абдуманнонов қанот яримҳимоясида ўйнамоқда. Лекин эътибор берсак ҳамма футболчи барча нуқтада жамоа учун ўйнамоқда. Ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг.

Ғалабаларнинг психологик таъсир қилиши футболда учраб туради. Лекин биз бўшашмаймиз. Ҳар бир чизиқда потенциалимиз бор. Шундай экан, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз», — дейди андижонликлар устози.

Андижонликлар 3 ўйинда 7 очко жамғариб, ҳозирча 2-ўринда боришмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар