15.03.2024 13:32
2908
Теглар
Франциянинг Германия ва Чилига қарши ўйинларга таркиби маълум

Франция миллий жамоасининг март ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. 

«Учранглилар» ойнинг сўнгги декадасида Германия (23 март) ва Чилига (26 март) қарши ўртоқлик баҳслари ўтказади. 

Бош мураббий Дидие Дешам бўлажак ўйинларга 23 футболчини жалб этди. 

Дарвозабонлар: Алфонс Ареоля («Вест Ҳэм»), Майк Менян («Милан»), Брис Самба («Ланс»);

Ҳимоячилар: Жонатан Клосс («Марсел»), Люка Эрнандес («ПСЖ»), Тео Эрнандес («Милан»), Иброҳим Конате («Ливерпул»), Жюл Кунде («Барселона»), Бенжамен Павар («Интер»), Вилям Салиба («Арсенал»), Дайо Упамекано («Бавария»);

Яримҳимоячилар: Эдуардо Камавинга, Орелиен Чуамени (иккаласи – «Реал»), Юсуф Фофана («Монако»), Адриен Рабио («Ювентус»), Уоррен Заир-Эмери («ПСЖ»);

Ҳужумчилар: Муса Диаби («Астон Вилла»), Оливие Жиру («Милан»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Маркус Тюрам («Интер»), Рандал Коло-Муани, Усмон Дембеле, Килиан Мбаппе (ҳаммаси – «ПСЖ»).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар