14.03.2024 21:28
3023
Теглар
«Бизнинг кунимиз бўлмади». Максим Шацких «Пахтакор»нинг йирик мағлубияти ҳақида

Суперлига 3-тури доирасидаги «Локомотив» - «Пахтакор» (3:0) учрашувидан кейин «шерлар» бош мураббийи Максим Шацких йирик ҳисобдаги мағлубият сабаблари ҳақида гапирди.

«Бизнинг кунимиз бўлмади. Ёшларда барқарорлик етишмайди, рақибларга вазиятларни ўзимиз совға қилдик. Улар ўша ҳолатлардан фойдаланиб, гол уриб кетишди. Барчасида йўқ жойдан ўзимиз хатога йўл қўйдик.

Собирхўжаев марказда ҳужумларимизни ривожлантирарди, боғловчи бўлиб берарди. У бетоб бўлиб қолди ва бизга етишмади. Абдуманнонов ҳам ўзига кела олмаяпти», - дея мураббийнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар