14.03.2024 02:28
7457
Теглар
АПЛ. «Борнмут» суперкамбэк қилиб, 0:3 ҳисобини ғалабага айлантирди

Англия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Борнмут» ўз майдонида «Лутон» устидан иродали ғалабага эришди. Биринчи бўлимдан сўнг 0:3 ҳисобида ютқазаётган мезбонлар иккинчи бўлимда 4 та гол уришди.

«Борнмут» очколарини 35 тага етказиб, 13-ўринни эгаллаб турибди. «Лутон» 21 очко билан 18-поғонада қолди. 

АПЛ. 17-тур

Борнмут Лутон 4:3

13 март, «Виталити»

Голлар: Соланке (50), Забарний (62), Семенио (64, 83) — Чонг (9), Огбене (31), Баркли (45+1).

Борнмут – Нето, Смит (Адамс, 71), Мифем, Забарний, Кристи (Ҳилл, 90+6), Кук, Скотт (Унал, 46), Уаттара, Синистерра (Таверние, 46), Соланке (Биллинг, 90+1), Семенио.

Лутон – Камински, Каборе, Берк, Ҳасиока (Раддок-Мпанзу, 68), Менжи, Даути, Баркли (Берри, 88), Кларк, Чонг (Вудроу, 73), Огбене (Таунсенд, 88), Моррис.

Огоҳлантиришлар: Кларк (30), Огбене (66), Смит (69).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар