13.03.2024 11:26
8244
Теглар
Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ҳонгконгга қарши ўйинларга таркиби маълум

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ҳонгконгга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилди. 

Жароҳат сабаб Осиё Кубогида ёрдам бера олмаган футболчилар — Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқулов таркибга қайтишди.

Ўзбекистон Ҳонгконгга қарши 21 март куни сафарда, 26 март куни уйда ўйнайди. 

«Оқ бўрилар» турнир жадвалида 4 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Эронда ҳам шунча очко бор, аммо тўплар нисбатига кўра форслар пешқадам. Туркманистон ва Ҳонгконгда 1 тадан очко мавжуд.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар