13.03.2024 04:43
5223
Теглар
3-дивизон клуби «Бавария» ва «Айнтрахт»дан сўнг «Боруссия М»ни ҳам Германия Кубогидан чиқариб юборди

«Саарбрюкен» Бундеслиганинг кетма-кет учинчи жамоасини Германия Кубогидан чиқариб юборди.

3-дивизион клуби чоракфиналда Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Аввалги босқичларда «Саарбрюкен» «Бавария» (2:1) ва «Айнтрахт»дан (2:0) устун келганди. 

Жамоа яримфиналда 2-дивизион вакили «Кайзерслаутерн» билан тўқнаш келади.

Германия Кубоги. 1/4 финал

Саарбрюккен Боруссия М 2:1

12 март, «Людвигспарк»

Голлар: Наифи (11), Брункер (90+3) — Хак (8).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар