Артета – АПЛда феврал ойининг энг яхши мураббийи. У сўровномада тен Ҳаг ва Гвардиолани ортда қолдирди
Англия Премьер-лигаси расмий сайти ойнинг энг яхши мураббийи номини эълон қилди.
Унга кўра, «Арсенал» устози Микел Артета феврал ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Испаниялик қўл остидаги Лондон клуби феврал ойида 4 ўйинда 4 ғалаба қайд этди, тўплар нисбати +16.
Артетадан ташқари, номзодлар қаторига Пеп Гвардиола («Манчестер Сити» – 5 ўйинда 4 ғалаба ва дуранг, тўплар нисбати +6;) ва Эрик тен Ҳаг («Манчестер Юнайтед» – 4 ўйинда 3 ғалаба ва 1 мағлубият, тўплар нисбати +4) ҳам ўрин олганди.
Аввалроқ, «МЮ» форварди Расмус Ҳойлунд ойнинг энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар