07.03.2024 09:49
8307
Испаниялик собиқ арбитр: «Ҳакам «Реал»га ёрдам берди, гол муаллифи четлатилиши керак эди» 

Винисиус Жуниор «Лейпциг»га қарши ўйинда қизил карточка олиши керак эди. Бу фикрни испаниялик собиқ ҳакам Эдуардо Итурралде Гонсалес билдирди.

«Реал» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб баҳсида немис клуби билан дуранг ўйнади (1:1) ва сафардаги ғалаба (1:0) эвазига чоракфиналга йўл олди. 

Беллашувнинг 55-дақиқасида мадридликлар вингери Винисиус марказда рақиб ҳимоячиси Вилли Орбанга нисбатан қўполлик ишлатди ва кейин уни икки қўли билан бўйнидан итариб юборди. Бош ҳакам Давиде Масса бразилиялик футболчига сариқ карточка кўрсатди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Вини ҳисобни очди.

«Винисиусни майдондан четлатишса ҳам бўларди... У рақибнинг кўкрагидан эмас, бўйнидан туртиб юборди. Агар қўполлик ва туртиб юбориш алоҳида олинса, бу — иккита сариқ карточка. Уни четлатиш керак эди. 

Бугун ҳакам ёрдам берди, Мадрид клуби камчиликда ўйнаши керак эди. Гол муаллифи майдондан четлатилиши керак эди», — дейди Итурралде.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар