06.03.2024 13:08
1420
«Лейпциг» устози: «Беллингҳэм — ҳар бир ўйинни ютишни хоҳлайдиган жангчи. Унда чегара йўқ — ҳамма нарса қила олади»

«Лейпциг» бош мураббийи Марко Розе «Реал»га қарши ЕЧЛ 1/8 финали жавоб баҳсидан олдин рақиб яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэмни эътироф этди. 

«Жуд — ажойиб йигит. У ажойиб характерга эга, у ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайдиган ва олға интиладиган жангчи. У Мадрид клубига жуда яхши мослашди. У аллақачон етакчига айланган ва йигитларимга айтишим мумкинки, у ўзгача ишлар қила олади. У прессинг қилади, кутилмаган паслар бера олади... Тўп билан ҳаракатланганда эса нима қилишини олдиндан айтиб бўлмайди. У зарба беради, узатмалари бор — ҳамма нарса қила олади.

Мен уни нафақат Бундеслигадан, балки Дортмунддаги фаолиятимдан ҳам биламан. Шу сабаб Жуднинг ўйини мени ажаблантирмайди. Лекин, ҳа, голлар сони... У биринчи мавсумида бунчалик кўп гол уришини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Бу Жуд. Унинг чегараси йўқ», — дея Розенинг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар