Пеп Гвардиола сўнгги йилларда Чемпионлар Лигаси қандай ўзгаргани ҳақида гапирди.
«Чемпионлар Лигаси тобора қийинлашиб бормоқда. «Барселона»га келганимда, «биз яримфиналга чиқамиз» деган туйғу бўларди. Ҳозир бу жуда қийин. Жамоалар ва мураббийлар яхшиланмоқда. Мен футболчи бўлган пайтимга қараганда ҳозир ҳаммаси қийинроқ. Лекин энг яхши жамоалар доим кейинги босқичга чиқади.
«Сити» билан чемпионлик «Барселона»даги ғолибликдан каттароқми? Йўқ, бундай демаган бўлардим, унда «Барса» билан эришган ютуқларимизни камситган бўламан. Ўтган йилги чемпионлигим аввалгиларидан яхшироқ, демоқчи эмасман.
«Барселона» ва «Бавария»да ишлаганимда, ютган ҳар бир титулимизни ўзгача деб ўйлаганман. Улар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Ҳар бир қадам жуда қийин ва уни керакли вақтда қўйиш керак», — деди «Манчестер Сити» бош мураббийи ВВС'га.