28.02.2024 20:48
1482
Теглар
Париж-2024 саралаши. Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси Австралияга 0:10 ҳисобида мағлуб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси ҳал қилувчи 3-саралаш босқичи доирасида Австралияга қарши жавоб баҳсида майдонга тушди.

Мелбурндаги «Марвел стэдиум»да ўтган баҳснинг 1-дақиқасидаёқ вакилларимиз ўз дарвозасини ишғол этиб қўйгач, Австралияни тўхтатиб қолишни бўлмади. 50 минг томошабин қаршисидаги мезбонлар 90 дақиқа давомида яна 9та гол киритиб, Ўзбекистон аёллар миллий жамоасини тор-мор этишди – 10:0.

Шу тариқа, Мидори Хонда бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиада ўйинларига саралаш босқичининг ҳал қилувчи босқичида Австралияга икки ўйин ҳисобида 0:13 ҳисобида мағлуб бўлиб, Олимпиада йўлланмасига эга чиқа олишмади. Тошкентдаги ўйинда 24 феврал куни 0:3 ҳисоби қайд этилганди.

Яна бир ўйинда Япония Шимолий Кореядан устун (0:0, 2:1) келиб, Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, йирик мағлубиятга қарамай Ўзбекистон аёллар жамоаси илк марта саралашнинг ҳал қилувчи босқичигача етиб келишди. Осиёдан Австралия ва Япония Олимпиадага йўлланма олган бўлса, Ўзбекистон ва Шимолий Корея йўлланмага эга чиқа олмади.

Париж-2024 саралаши ҳал қилувчи босқич. Аёллар футболи.

28 феврал (чоршанба)

Австралия – Ўзбекистон – 10:0

Голлар: Дилрабо Асадова 1 автогол, Мишел Ҳейман 4, 8, 16, 45+2, Кейтлин Торпи 22, Мэри Фаулер 36, Кейтлин Фурд 38, Ҳейли Расо 68, Эми Сейер 90+4.

Биринчи учрашув: 3:0.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар