26.02.2024 11:18
1945
Теглар
Почеттино: «90 дақиқа ичида ғалабага яқин эдик, кейин эса кучимиз камая бошлади»

«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино Лига Кубоги финалидаги «Ливерпул» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ижобий жиҳатларни қабул қилишимиз ва яхшиланишимиз, ривожланиш учун бундай ўйинлардан фойдаланишимиз керак. 

Ўйлайманки, биз чиндан ҳам курашдик. Имкониятлардан гол урмасангиз, финалда ғалаба қозониш қийин. Рақиб гол урди, биз эса йўқ. Шу боис мағлуб бўлдик, дарвоза олдида самаралироқ ҳаракат қилишимиз зарур. «Ливерпул»ни табриклаймиз ва олдинга интиламиз.

Футболчиларимиз профессионал. Улар — ҳақиқий жангчилар. Йигитлар оғриқни ҳис қилишлари керак. Сўнгги 8 йил давомида катта совринларни кўзлаб келаётган жамоага қарши юқори даражада кураш олиб бордик. 

Албатта, бизга қийин бўлди, хафамиз. 90 дақиқа ичида ғалаба қозонишга жуда яқин эдик, аммо кейин кучимиз камая бошлади. Жамоа пеналтилар сериясига боришни яхшироқ, деб ҳисоблади. Ўзимиз хоҳлаган совринни олмаган бўлсак ҳам, ишонишда давом этишимиз керак», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Football London.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар