25.02.2024 09:57
2010
Теглар
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

11-раунд якунланганидан кейин мексикалик рақиб жангни давом эттира олмади. Бунгача у нокдаун ҳолатига ҳам тушганди.

25 феврал тонгида АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида бокс оқшоми ташкил этилди. Ушбу профессионал бокс оқшомининг 2-марказий жангида ярим ўрта вазн (–66,6 кг) тоифасида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (15-0, 9 КО) мексикалик Пабло Цезар Канёга (35-9-1, 25 КО) қарши рингга кўтарилди.

Жанг 12 раунд этиб белгиланганди, аммо 11-раунд якунланган пайтда Цезар Канё жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади.

Ҳакамлар ғолибни очколар ҳисоблаш эвазига аниқлашди. Учала ҳакам ҳам Ғиёсовнинг ғалабасини эътироф этди (109-99). 

Жангнинг учинчи раундида Шаҳрам рақибини нокдаун қилишга ҳам муваффақ бўлганди.

Бу ўзбекистонлик боксчининг профессионал фаолиятидаги 15-ғалабаси бўлди, шундан тўққизта жанг муддатидан олдин якунланган.

Шу тариқа, Ғиёсов ярим енгил (–66,67 кг) вазн тоифасида WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар