25.02.2024 18:27
2487
Теглар
А Серия. «Ювентус» 90+5-дақиқадаги гол эвазига ғалабасиз сериясига чек қўйди, Влаҳовичда дубл

Италия чемпионатининг 26-турида «Ювентус» ўз майдонида «Фрозиноне»ни қабул қилиб, 90+5-дақиқада ғалабани илиб кетди. 

Натижада Турин клуби 4 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйиб, 57 очко билан 2-ўринни мустаҳкамлади. Икки ўйини кам пешқадам «Интер» (63) 6 очкога олдинда. «Фрозиноне» 23 очко билан 16-поғонада қолди. 

А Серия. 26-тур

ЮвентусФрозиноне 3:2

25 феврал, «Аляцн Стэдиум»

Голлар: Влаҳович (3, 32), Ругани (90+5) — Шеддира (14), Брешианини (27).

Ювентус – Шченсни, Камбиязо, Ругани, Бремер, Гатти (Милик, 87), Костич (Веа, 62), Рабио (Алкарас, 29), Локателли, Маккенни (Айлинг, 87), Киеза (Йилдиз, 62), Влахҳович.

Фрозиноне – Черофолини, Дзортеа, Романиоли, Лирола (Монтериси, 90+5), Околи, Валери, Маццителли (Желли, 87), Ҳарруи (Барренечеа, 73), Брешианини, Суле (Сек, 87), Шеддира (Кайо Жорже, 73).

Огоҳлантиришлар: Бремер (7), Валери (64), Черофолини (70), Локателли (71).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар