22.02.2024 18:42
6680
Теглар
Шомуродовнинг «Каляри» таркибига қачон қайтиши маълум қилинди

Декабр ойида олган жароҳати сабабли Осиё кубоги-2023 турнирини ўтказиб юборган Элдор Шомуродов майдонга қайтишга яқин турибди.

Сagliarinews24.com хабарига кўра, «Каляри» ҳужумчиси А Серия навбатдаги тури доирасида амалдаги чемпион «Наполи»га қарши ўтадиган якшанба кунги ўйинда майдонга қайтиши мумкин.

Қайд этилишича, Шомуродов жароҳатидан тикланиб, жамоа машғулотларига қайтган. Клаудио Раниери ўзбекистонлик форвардни Неапол клубига қарши ўйинда майдонга тушириши эҳтимоли мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Элдор 19 декабр куни Римда товонидан операция қилинганди. Шифокорлар ҳужумчининг жароҳатдан тикланиб сафга қайтиши учун камида 1,5 ой вақт талаб этилиши ҳақида маълум қилишганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар