18.02.2024 00:44
2737
Теглар
Ла Лига. «Барса» Левандовскининг дубли эвазига «Селта»ни мағлуб этди

Ла Лига 25-тури доирасидаги шанба кунги сўнгги ўйинда «Барселона» муҳим ғалабага эришди.

«Селта»га қарши учрашувда Левандовски бўлим якунида ҳисобни очган бўлса, 2-бўлим бошида Аспас фарқни тенглаштирди – 1:1.

90+7-дақиқада эса Роберт пеналтидан аниқ фойдаланиб, дубли эвазига Каталония клубига сафарда ғалаба келтирди – 2:1.

Шу тариқа, Хави шогирдлари 54 очко билан 3-ўринга қайтди. «Селта» 20 очко билан 17-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 25-тур

Селта – Барселона 1:2

Голлар: 0:1 – 45 Левандовски, 1:1 – 47 Аспас, 1:2 – 90+7, пенальти Левандовски.

Селта – Гуаита, Мингеса (Васкес, 85), Старфельт, Домингес (Нуньес, 46), Ристич (Санчес, 59), Де Ла Торре, Тапия, Бельтран, Альенде (Сведберг, 77), Аспас, Ларсен (Дувикас, 85).

Барселона – тер Стеген, Кунде, Араухо (Мартинес, 46), Кубарси, Жоау Канселу, Кристенсен (Гундўған, 58), де Йонг, Педри (Лопес, 75), Ямал (Ромеу, 90), Левандовски, Роке (Рафиня, 58).

Огоҳлантиришлар: Альенде (15), Кристенсен (38), де Йонг (90), тер Стеген (90), Мартинес (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар