АПЛ 25-тури доирасидаги дастлабки учрашув якунига етди.
Турнир пешқадами «Ливерпул» меҳмонда «Брентфорд»га қарши саф тортиб, йирик ҳисобда устун келди. Мерсисайдлар ҳужумчилари Нуньес, Салоҳ, Гакпо ва Мак Аллистернинг голига Тоуни жамоасининг битта голи билан жавоб қайтарди – 4:1.
Шу тариқа, «Ливерпул» 25 ўйиндан кейин 57 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Сити» 23 ўйин ва 52 очко билан 2-ўринда бўлиб, захирадаги ўйинлари орқали пешқадамликни тортиб олиш имкониятига эга. «Брентфорд» эса 25 очко билан 14-ўринда бормоқда.
АПЛ. 25-тур
Брентфорд – Ливерпул 1:4
Голлар: 0:1 – 35 Нуньес, 0:2 – 55 Мак Аллистер, 0:3 – 68 Салоҳ, 1:3 – 75 Тоуни, 1:4 – 86 Гакпо.
Брентфорд – Флеккен, Роэрслев (Льюис-Поттер, 63), Ми, Айер, Коллинз, Регилон (Годдос, 85), Нергор (Оньека, 63), Йенсен (Дамсгор, 74), Янельт, Мопе (Висса, 63), Тоуни.
Ливерпул – Келлехер, Брэдли (Гомес, 83), ван Дейк, Конате, Робертсон, Эндо, Мак Аллистер (Эллиотт, 83), Джонс (Гравенберх, 34), Диогу Жота (Салоҳ, 44), Диас, Нуньес (Гакпо, 46).
Огоҳлантиришлар: Регилон (45), Эндо (67), Оньека (72).