«Ал Иттиҳод» бош мураббийи Марсело Галлaрдо ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Навбаҳор» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйинимиздан хурсандман. Майдон ҳолати ёмон эканлигига қарамай, тўп назоратига эришди. Анча салобатли кўриндик. Ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилдик. Майдон ҳолатидан келиб чиқсак, натижадан қониқдим.
«Навбаҳор» ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қиларкан ва ҳужумга ҳам тез чиқаркан, шу сабаб гол уролмадик. Аммо жавоб ўйини бошқача бўлади. Биринчидан, майдонимиз яхши. Иккинчидан, бугунги камчиликларни тўғрилаймиз.
Ромаринонинг алмаштирилиши? Унда бироз толиқиш сезилди. Жиддий жароҳат йўқ. 1-2 кунда тайёр бўлади.
Асосан ўйин охирида ҳужумни кучайтирганимиз рақибнинг тактикаси билан боғлиқ. Ҳимояни ёриб ўтишга қийналдик.
Наманганга 19 футболчи билан келгандик. Кейинги ўйингача жароҳатланганлар сафга қайтади, деб умид қиламан», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Жамоалар ўртасидаги жавоб беллашуви 22 феврал куни Жиддада ўтказилади.