14.02.2024 10:58
2845
Зидан: «Беллингҳэмнинг мухлисиман. У энди 20 ёшда, аммо планкани жуда юқори қўйди»

Зинедин Зидан «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэмни қойилмақом футболчи деб атади.

«Беллингҳэм — ақл бовар қилмайдиган ўйинчи, у майдонда қойилмақом иш бажаради. Унинг барча статистик маълумотларини ҳисобга олган ҳолда, буни тахмин қилиш мумкин эди. У эндигина 20 ёшда эканлигини унутмайлик.

Жуд «Реал»га катта иштиёқ билан келди ва кўплаб голлар урди. У планкани жуда юқори қўйди. Уни шундай кўриш жуда ажойиб. 

Мен унинг ашаддий мухлисиман. Жуднинг «Реал» билан совринлар ютишини истайман. Унга шуни тилайман», — деди мадридликларнинг собиқ футболчиси ва мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар