14.02.2024 14:26
1527
Тухел: «Бавария» ютқазса ҳам, қуёш чиқади. Олдинда янги турнир, янги кун»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел «Байер»дан учралган мағлубият ҳақида гапирди. 

Мюнхен клуби Бундеслига 21-турида рақибга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Жамоа яримҳимоячиси Томас Мюллер эса баҳсдан сўнг «Бавария» машғулотларда ўйиндагидан кўра яхшироқ ҳаракат қилаётганини айтди.

«Мен Мюллернинг сўзларини тўлиқ эшитмадим. Лекин шундай. Биз машғулотлар ва ўйинлар ўртасида узилишни ҳис қиляпмиз. 

Жамоавийликни ҳис қиляпмиз, аммо машғулотлардаги атмосферани стадионга ўтказа олмаяпмиз. Муҳими, жараён футболчилар томонидан бошланган, Томасда авторитет бор — у гапира олади.

Олдинда янги турнир, янги кун. «Бавария» ютқазса ҳам, яна қуёш чиқади. Биз «Лацио»га қарши ўйинни интиқлик билан кутмоқдамиз», — дея Тухелнинг сўзларини келтиради Bayern Germany.

«Бавария» бугун, 14 феврал куни ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Лацио» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар