14.02.2024 13:15
1738
«Райо Валекано» «Реал» билан баҳс олдидан бош мураббийини истеъфога чиқарди

«Райо Валекано» бош мураббийи Франсиско Хавер Родригес истефога чиқарилди.

Ла Лига клуби 45 ёшли мутахассис ва унинг штаби ишдан бўшатилганини маълум қилиб, мураббийга «профессионаллиги ва фидойилиги учун» миннатдорчилик билдирди.

«Райо» Испания чемпионатидаги сўнгги 14 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди ва 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинда пешқадам «Реал»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар