13.02.2024 22:13
2960
Теглар
«Манчестер Сити» «Жирона» вингери билан келишувга эришди – Романо

Жорий мавсумда «Жирона» шарафини ҳимоя қилаётган Савио келаси мавсумда Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтади.

Ҳуқуқий жиҳатдан Франциянинг «Труа» клубига тегишли ва ҳозирда «Жирона»да тўп сураётган бразилиялик футболчи тез орада «Манчестер Сити» футболчисига айлангани ҳақида расман эълон қилинади.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, манчестерликлар Савиони сотиб олиш бўйича келишувга эришган. 19 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи июл ойида Манчестерга кўчиб ўтади. Томонлар тез орада шартнома ҳақида расман эълон қилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Савио жорий мавсум «Жирона» сафида 28 ўйинда 7та гол ва 7та ассист қайд этган. Transfermarkt футболчини 30 млн еврога баҳолаган.  

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар