13.02.2024 18:28
3350
Карим Бензема «Навбаҳор»га қарши ўйнамайди. У Наманганга келадиган таркибдан ўрин олмаган

«Ал-Иттиҳод» клубининг Ўзбекистонга келадиган таркибидан Карим Бензема жой олмади.

Жидда клуби Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки ўйини доирасида 15 феврал куни Наманганда «Навбаҳор»га қарши саф тортади. Клуб матбуот хизмати ушбу ўйинга йўл олаётган футболчилар расмларини эълон қилган, аммо улар орасида Карим Бензема йўқ.

Аввалроқ, Саудия ОАВида франциялик ҳужумчининг «Навбаҳор»га қарши биринчи учрашувни ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Намангандаги ўйин 15 феврал, пайшанба куни соат 19:00да бошланади. Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин Саудияда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар